Линклар

logo-print

Афғон стратегияси бўйича учрашувлар ниҳоясига етмоқда


АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегияси бўйича ишлар яқин ҳафталарда якунига етади. Бу ҳақда Оқ уй вакили Роберт Гиббс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги стратегияни ишлаб чиқиш давомида АҚШ президенти Барак Обама ва унинг яқин маслаҳатчилари Американинг Афғонистондаги элчиси Карл Айкенберри билан видео мулоқот ўтказишган.

Айни пайтда НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен ҳарбий алянснинг Братиславада ўтаётган анжуманида чиқиш қилиб, Афғонистон қайтадан Ал-Қоиданинг қўрғонига айланиб қолмаслиги учун НАТОнинг бу мамлакатдаги иштироки фаол бўлиши кераклигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG