Линклар

Анқара Озарбайжон бўйича позициясидан воз кечмайди


Бокуга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли Анқаранинг Арманистон билан алоқаларни тиклаш уринишлари Озарбайжон манфаатларини инкор этиш эвазига бўлмаслигини қайд этди.

Туркия ва Арманистон шу йил охиригача ўртадаги чегарани очишга имкон берувчи келишувни имзолаши ортидан Озарбайжонда Туркияга қарши кайфиятлар урчиган эди.

Довудўғли Бокуда озарбайжонлик ҳамкасби Элмар Маммадёров билан учрашар экан, Туркия Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги масаласига жиддий қарашини ва бу масалада Анқара позицияси ўзгармас эканини таъкидлади.

Чоршанба куни Туркия ҳукумати Арманистон билан имзоланган ҳужжатни парламент муҳкамасига киритди.

Анқара ва Ереван ўртасида эришилган ушбу келишув иккинчи жаҳон уруши йилларида арманиларнинг ўлдирилиши юзасидан давом этиб келаётган Туркия ва Арманистон ўртасидаги тортишувларга нуқта қўйиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG