Линклар

logo-print

Халқаро атом агентлиги жавоб кутмоқда


Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги Эроннинг атом станцияси учун ёнилғи чет давлатларда тайёрланиши борасидаги келишув лойиҳаси юзасидан АҚШ, Франция, Россия ва Эрон вакилларининг жавобини кутмоқда.

Вена шаҳрида ўтказилган кўп томонлама музокаралар чоғида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эроннинг кам тўйинтирилган уранини қайта ишлаб атом станцияси ёнилғисига айлантириш ҳақидаги мазкур ҳужжат ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида жуда муҳим чора экани, томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши ва бу борадаги келишув лойиҳасини Эрон, АҚШ, Россия ва Франция жума кунигача тасдиқлашига умид билдирган эди.

Келишув Эроннинг атом станцияси учун ёнилғи Эронда эмас, балки Россия ва Францияда тайёрланишини назарда тутади.
XS
SM
MD
LG