Линклар

logo-print

Байден Прагага келди


Марказий ва Шарқий Европа бўйлаб сафар қилаётган АҚШ вице-президенти Жо Байден Чехия пойтахти Прагага ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад Полша ва Чехия ҳукуматларини АҚШнинг бу мамлакатларда ракета ҳужумларидан мудофаа тизимларини жойлаштириш қароридан қайтгани, ракета ҳужумларидан мудофаа масаласида Вашингтон ҳамкорликдан воз кечишини англатмаслигига ишонтиришдир.

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Чехия ва Полшада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечилганини эълон қилган ва айни пайтда замонбоп¸ тежамкор ва ихчамроқ мудофаа тизимларини яратиш режаси борлигини билдирган эди.

АҚШ вице-президенти Байден Вашингтон қайта кўриб чиққан айни режа юзасидан бугун Прагада Чехия раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказади.

Прагага келишдан аввал Байден Полша ва Руминияда бўлди. Варшава расмийлари АҚШ билан ракета ҳужумларига қарши мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишларини билдирган.
XS
SM
MD
LG