Линклар

Бокуда Ўзбекистон фуқароси қамалди


Озарбайжонда наркотиклар контрабандасида айбланган Ўзбекистон ва Покистон фуқаролари устидан олиб борилган маҳкама жараёни ниҳоясига етди.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон фуқароси Хўжаева Мастура 12 йилга¸ Покистон фуқаролари Жоҳар Бахтиёр ва Руҳим Саид исмли шахслар эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Айбланувчилар жорий йилнинг май ойида Боку халқаро аэропорти ва пойтахтдаги “Жануб” меҳмонхонасида қўлган олинган ва улардан қарийб 8 кг героин моддаси мусодара қилинган.

Бу шахслар Озарбайжон Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, наркотик моддаларни ноқонуний тарзда сақлаш, қайта ишлаш, уни сотиш, уюшган жиноий гуруҳ тузиш ҳамда наркотиклар контрабандаси билан шуғулланиш каби жиноятларда айбдор деб топилди.
XS
SM
MD
LG