Линклар

Покистонда яна портлаш содир этилди


Покистонда содир этилган иккита портлашда етти киши нобуд бўлди, камида саккиз фуқаро тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс ўзини Исломободдан 75 км узоқликда жойлашган Карма шаҳридаги Покистон ҳарбий ҳаво кучлари базаси олдида портлатиб юборган.

Kўп ўтмай Пешовар шаҳрида машинага ўрнатилган бомба мосламаси портлатиб юборилган. Бу портлаш оқибатида камида етти киши тан жароҳати олган. Октябр ойи давомида жанггарилар Покистон бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиётлари содир этди.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон чегарасига яқин Жанубий Вазиристон минтақасига ўрнашиб олган жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG