Линклар

Британия иқтисоди оқсамоқда


Буюк Британия иқтисодининг ҳануз рецессияда қолаётгани маълум бўлди.

Британияда эълон қилинган ҳисоботга кўра, ялпи ички маҳсулот кўлами июл ва сентябр ойилари давомида 0.4 фоизга тушиб кетган. Иқтисоднинг пастга шўнғиш жараёни эса сўнгги олти чорак давомида кузатилмоқда.

Иқтисодчилар Буюк Британия иқтисодининг жорий йил оҳирига бориб 0.2 фоизга ўсиши ва мамлакатнинг рецессиядан чиқа бошлашини башорат қилган эди.

Шунингдек, ўтган йилга қараганда жорий йил давомида маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами мамлакат бўйлаб 5.2 фоизга қисқарган.
XS
SM
MD
LG