Линклар

Туркманистон янги қувурларни ëтқизиб бўлди


Туркманистонни Хитой билан боғловчи 7 минг километрлик газ қувуринининг Туркманистон ҳудудидан ўтган қисмини ётқизиш ишлари ниҳоясига етказилгани хабар қилинди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, Турманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Хитой билан боғловчи газ қувурини декабр ойида ишга тушириш режаланган.

Расмий Ашхобод келаси 30 йил ичида Хитойга 40 миллиард куб мерт газ етказиб беришга ваъда қилган.

Туркманистон шу пайтгача ўз газини асосан Россияга сотиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG