Линклар

Россия Эрон уранини қайта ишлашга розилик берди


Россия Эрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳал этишни мақсад қилган келишув лойиҳасига розилик берди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон атом станцияси учун зарур ядровий ёнилғининг чет давлатларда тайёрланиши борасидаги келишув лойиҳасини АҚШ, Франция, Россия ва Эрон расмийларига тақдим қилган эди.

Келишувга мувофиқ Эроннинг кам тўйинтирилган урани Россия ва Францияда атом станцияси ёнилғисига айлантирилади ва Эронга қайтариб берилади. Бу ёнилғидан ядровий қурол ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш имкони бўлмайди.

Айни пайтда Атом энергияси халқаро агентлиги бошқа давлатларнинг ҳам мазкур келишувга ўз розилигини беришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG