Линклар

НАТО Афғонистонда ëрдам кутмоқда


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен альянсга аъзо давлатларни Афғонистон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш борасида қилаётган уринишларини тезлатишга чақирди.

Расмуссен чақириғи Братиславада иш бошлаган НАТО Мудофаа вазирларининг йиғинида янгради.

- Афғонистон хавфсизлик кучларига ҳозирдан сармоя киритишни бошласак, келажакда биз бу масалага камроқ вақт ва маблағ сарфлаймиз. Барчамиз Афғонистон кучларининг баққуват бўлишидан манфаатдормиз,деди НАТО Бош котиби.

Шунингдек, Расмуссен фикрича, Афғонистон миссияси НАТО олдида турган энг мураккаб вазифалардан биридир.

Ҳозирда Афғонистонда НАТОнинг 68 мингга яқин ҳарбийси хизмат қилмоқда, улардан 32 минг нафари америкалик аскарлардир. Бундан ташқари АҚШ Афғонистонда ўзининг қўшимча 36 минг кишилик ҳарбий контигентига эга.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти бу давлатдаги ҳарбийлар сонини янада ошириш масаласини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG