Линклар

Халқаро амнистия санкциялар тарафдори


Халқаро амнистия ташкилоти ЕИни Ўзбекистонга нисбатан жазо чораси сифатида жорий этилган қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилмасликка чақирди.

- Европа иттифоқи Андижондаги қотилликлар юзасидан тергов ўтказилмасдан қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилса, у ҳолда иттифоқ ўзи қўйган талаблар майнавозчилик эканини тан олган бўлади. Боз устига¸ бу ҳолда Ўзбекистонга босим ўтказишнинг ягона воситаси йўқ бўлади. Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари ўз миллий манфаатларини четга суриб, бу қарорнинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўришлари керак¸ деди Халқаро амнистия ташкилоти вакили Мейси Вейшердинг.

21 октябр куни Брюсселда учрашган ЕИ дипломатлари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти билан боғлиқ ҳавотирларга қарамай, бу давлатга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосини бекор қилишга келишиб олдилар.

Европа иттифоқи 2005 йилги Андижон қатлиомидан кейин Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкциялар сирасида кучда қолаётган ягона чора қурол-аслаҳа эмбаргоси бўлиб қолаётган эди.

Ушбу санкцияни бекор қилиш ҳақидаги қарорнинг келаси ҳафта Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғинида қабул қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG