Линклар

logo-print

Каримов Ҳиндистон бош дипломатини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 октябр куни Оқсаройда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Соманаҳалли Малайя Кришнани қабул қилди.

Қабул чоғида Ислом Каримов Тошкент-Деҳли муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бу алоқалар икки мамлакат халқларининг тарихий, маданий ва маънавий яқинлигига асосланганини қайд этди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири, Ҳиндистон Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Оқсарой учрашувида, шунингдек, давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
XS
SM
MD
LG