Линклар

Меркел янги коалиция таркибини эълон қилди


Германия канцлери Ангела Меркел бугун янги ҳукмрон коалиция таркибини эълон қилди.

Янги коалицияга Ангела Меркел бошчилигидаги ўнг-марказ Христиан-демократлар партияси ва Озод демократлар партияси кирди.

27 сентябр куни ўтказилган умуммиллий сайловларда канцлер Ангела Меркел бошчилигидаги ўнг-марказ Христиан-демократлар партияси ғолиб чиққан эди.

Маълум бўлишича, Вольфганг Шобле молия вазири, Гидо Вестервелле ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди.

Бундан ташқари, Ангела Меркел янги ҳукмрон коалиция 1 январдан бошлаб мамлакат бўйлаб солиқларни камайтиришни режалаётганини маълум қилди.

Германия канцлери, шунингдек, янги коалиция Германияда жойлаштирилган АҚШ ядровий ракеталарининг олиб чиқилишини талаб қилажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG