Линклар

Афғонистонда сайловолди кампанияси бошланди


Бугун Афғонистонда 7 ноябрга белгиланган президент сайловининг иккинчи давраси учун сайловолди кампанияси бошланди.

БМТ ҳомийлигида тузилган Шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита 20 август куни бўлиб ўтган президент сайловида берилган овозларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг амалдаги президент Ҳамид Карзай сайловнинг иккинчи даврасини ўтказишга розилик берди.

Сайловнинг иккинчи даврасида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўзаро куч синашадилар.

БМТнинг Афғонистондаги юқори мартабали расмийси Кай Эйде жума куни қилган чиқишида сайловнинг иккинчи даврасида 20 август кунги сайловда қайд этилгани каби қонунбузарчиликлар камайтирилиши мумкин, бироқ сохтагарчиликни тўлалигича олдини олиб бўлмайди, деган фикрни билдирди.

Айни пайтда Толибон ҳаракати 7 ноябр куни ўтказиладиган сайловни бойкот қилиш чақириғи билан чиқди.

Толибон ҳаракати бу борада ёйинлаган ўз баёнотида сайловда иштирок этадиган фуқароларга қарши зўравонлик қўллаш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG