Линклар

Покистон қўшинлари Коткайни эгаллади


Покистон хавфсизлик кучлари Толибон етакчиси Ҳакимуллоҳ Масъуднинг бош қароргоҳи ҳисобланмиш Коткай шаҳрини ишғол қилди.

Бу ҳақда маълум қилган Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос сўзларига кўра, Покистон ҳаво кучлари Коткай шаҳрини уч кун мобайнида ўққа тутгандан сўнг у ерга пиёда қўшинлари киритилган.

Покистон хавфсизлик кучлари ўтган ҳафтадан буён Жанубий Вазиристон минтақасидаги жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Бу минтақада 12 мингга яқин жангарининг бошпана топгани тахмин қилинади. Жангариларга қарши амалиётларда эса 30 мингдан зиёд ҳарбий иштирок этмоқда.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, шу кунгача минтақада рўй берган тўқнашувларда 24 аскар ва 160 дан зиёд жангари ҳалок бўлган.


XS
SM
MD
LG