Линклар

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди


АҚШ президенти Барак Обама чўчқа гриппи тарқалиши муносабати билан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Жума куни АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари мамлакат бўйлаб мингдан ортиқ фуқаро Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли вирусдан ҳалок бўлгани ва икки минг киши чўчқа гриппи аломатлари билан шифохонага ётқизилганини маълум қилдилар.

Эндиликда тиббиёт ходимлари жорий этилган федерал талабларни четлаб ўтган ҳолда чўчқа гриппига чалинган фуқароларга бевосита ёрдам бера олиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, шу кунгача жаҳон бўйлаб салкам 5 минг киши A/H1N1 вирусидан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG