Линклар

logo-print

Бағдод марказида портлаш содир этилди


Бағдод марказида содир этилган иккита кучли портлаш оқибатида камида 38 киши нобуд бўлди.

Портлашлардан бири пойтахтдаги Адлия вазирлиги биноси олдида, иккинчиси эса Бағдод ҳокими қароргоҳи ёнида содир этилди.

Портлашларда, шунингдек, 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди, биноларга эса жиддий шикаст етказилди.

Воқеа жойида қутқарувчилар хизмати портлаш оқибатларини бартараф этмоқда.

Бугунги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG