Линклар

Ингушетияда мухолифат етакчиси отиб кетилди


Ингушетияда мухолифат етакчиларидан бири Макшарип Аушев номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

Интерфакс агентлигининг билдиришича, Аушев кетаётган машина Налчик шаҳри яқинида номаълум шаслар томонидан ўққа тутилган ва мухолифат етакчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аушевнинг Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров билан ўзаро муносабатлари яхши бўлгани айтилмоқда. Евкуров яқинда ўзига уюштирилган суиқасддан омон қолган эди.

Расмий Москва Кавказ минтақасида содир этилаётган зўравонликларда исломий жангариларни айблаб келади.
XS
SM
MD
LG