Линклар

logo-print

Тимошенко президентлик учун курашади


Украина Бош вазири Юлия Тимошенко 17 январ куни ўтказиладиган президент сайловига расман ўз номзодини қўйди.

Шанба куни Киев марказида салкам 200 минг киши иштирокида бўлиб ўтган намойиш чоғида Юлия Тимошенко етакчилигидаги партия уни президентликка номзод қилиб кўрсатди.

Намойишда нутқ сўзлаган Тимошенко мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш ва Россия ҳамда ЕИ билан алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берди.

-Украинада Европа қурилишини бошлашимиз лозим деб биламан. Украинада Европа дегани - одил қонунлар, ҳақиқий адолат ва коррупция каби ёмон иллатларнинг йўқ қилиниши деганидир. Украинада Европа дегани - бизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнимизни топа олишимизни англатади, - деди Юлия Тимошенко.

Кузатувчиларга кўра, президентлик учун асосий кураш Юлия Тимошенко ҳамда собиқ Бош вазир Виктор Янукович ўртасида бориши мумкин.

Виктор Янукович жума куни президент сайловига ўз номзодини қўйишини эълон қилди.

Киевда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Янукович Россия билан ҳамокорликни қайта тиклашга ҳамда АҚШ ва ЕИ давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG