Линклар

logo-print

Жанубий Вазиристонда амалиётлар давом этмоқда


Покистон хавфсизлик кучлари Жанубий Вазиристонда жангариларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Шанба куни хавфсизлик кучлари Толибон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг бош қароргоҳи ҳисобланган Коткай шаҳрини ишғол қилди.

Эндиликда ҳарбийлар Сам, Бадр ва Ладҳа қишлоқларига ўрнашиб олган жангариларга қарши амалиётлар олиб бормоқда.
17 октяб куни бошланган ҳарбий амалиётлар давомида 160дан зиёд жангари йўқ қилинган.

Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида Толибон ва Ўзбекистон исломий ҳаракати жангариларининг бошпана топгани таҳмин қилинади.
XS
SM
MD
LG