Линклар

logo-print

Кобулда кичик намойиш ўтказилди


Бугун Кобулда мингдан зиёд фуқаро халқаро кучларнинг Қуръонни таҳқирлаганига қарши норозилик акцияси уюштирди.

Хабарларга кўра, намойишчилар бир соатга Кобул марказидаги асосий йўллардан бирини тўсиб қўйган. Полиция эса намойишчиларни тарқатиш мақсадида ҳавога ўқ узган.

Намойишчиларнинг билдиришича, халқаро кучлар Майдон-Вардоқ вилоятида олиб борилган амалиёт чоғида Қуръон нусҳасини ёқиб юборган.

Бироқ НАТО вакили бундай иддаоларни инкор қилиб, Толибон ҳаракатини ёлғон маълумот тарқатаётганлик ва иғвогарликда айблади.
XS
SM
MD
LG