Линклар

Портлаш қурбонлари сони ортмоқда


Бағдод марказида содир этилган иккита кучли портлаш оқибатида камида 74 киши нобуд бўлди.

Портлашлардан бири пойтахтдаги Адлия вазирлиги биноси олдида иккинчиси эса Бағдод ҳокими қароргоҳи ёнида содир этилди.

Портлашларда 100дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди, биноларга эса жиддий шикаст етказилди.

Воқеа жойида қутқарувчилар хизмати портлаш оқибатларини бартараф этмоқда. Мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий бугунги фожеа жойини кўздан кечирди.

Бағдоддаги портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Бироқ расмийлар бугунги зўравонликларда Ал-Қоида ва фаолияти таъқиқланган Баас партиясининг қўли борлигини таҳмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG