Линклар

logo-print

Халқаро кузатувчилар Қумдаги иншоотга борди


Атом энергияси халқаро агентлиги кузатувчилари Эроннинг яқинда ошкор қилинган иккинчи ядровий иншоотида текширув ишлари олиб бормоқдалар.

Тўрт кишидан иборат халқаро кузатувчилар делегацияси якшанба куни Эронга етиб борди ва кейинчалик улар эронлик мутахассислар билан Қум шаҳридаги иншоотга йўл олди.

Мазкур иншоотнинг ошкор қилиниши Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни янада кескинлаштирди.

БМТ томонидан жорий этилган санкцияларни инкор қилган ҳолда, Эрон шу пайтгача Натанц шаҳридаги ядровий иншоотда уранни тўйинтириш ишларини давом эттириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG