Линклар

logo-print

Эрдўғон Эронни ҳимоя қилди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййб Эрдўғон Ғарб давлатларини ядровий дастур борасида Эронга нисбатан ноҳақ сиёсат юритаётганликда айблади.

Британиянинг "Guardian" нашрига интервью берган Эрдўғон таъкидича, Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаган давлатларнинг барчаси ўз ядровий арсеналига эга. Туркия Бош вазири, шунингдек, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод шак- шубҳасиз Туркиянинг яқин “дўсти”, деган фикрни билдирди.

Сешанба куни Ражаб Тоййиб Эрдўғон Теҳронга сафар қилади. Бу ерда у Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳоманайи билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар юзасидан сўзлашувлар олиб боради.

XS
SM
MD
LG