Линклар

Афғонистонда АҚШ вертолётлари ҳалокатга учради


Афғонистонда АҚШ ҳарбий вертолётларининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 14 америкалик нобуд бўлди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, биринчи фожеа мамлакат ғарбида рўй берган. Жангарилар билан тўқнашувлар рўй берган ҳудудни тарК қилаётган ҳарбий вертолёт ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра ҳалокатга учраган. Оқибатда 10 нафар америкалик, жумладан, етти аскар ва уч расмий нобуд бўлган. Фожеада, шунингдек, АҚШнинг 11 нафар аскари, бир расмийси ва Афғонистоннинг 14 фуқароси тан жароҳати олган.

Шу куннинг ўзида мамлакат жанубида АҚШнинг иккита ҳарбий вертолёти бир бири билан тўқнашиб кетган. Оқибатда америкалик тўрт аскар нобуд бўлган, икки нафари тан жароҳати олган.

Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳозирда ҳар иккала фожеа сабаблари ўрганилмоқда.

Толибон матбуот котиби қори Юсуф Аҳмадий АҚШ вертолётларининг жанггарилар томонидан уриб туширилгани тўғрисида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG