Линклар

Абдуллоҳ сайлов комиссияси раисидан норози


Афғонистон президентлигига номзод собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ мамлакатдаги Мустақил сайлов комиссия раисини истеъфога чиқариш чақириғи билан чиқди.

7 ноябр куни Афғонистонда президент сайловининг иккинчи давраси ўтказилади. Унда мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай ва собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўзаро куч синашади.

Бугун Кобулда ўтказилган матбуот анжумани чоғида Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайлов комиссияси раиси Азизуллоҳ Лодинга ишонч йўқ ва у зудлик билан ўз лавозимидан бўшатилиши лозим, дея таъкидлади.

20 август куни ўтказилган президент сайлови натижалари қизғин тортишувларга сабаб бўлди. БМТ ҳомийлигида тузилган махсус қўмита сайлов давомида сохтагарчиликларга йўл қўйилган¸ деб топди ва номзодларга берилган овозларни бекор қилди.

Якшанба куни эса Карзай ва Абдуллоҳ сайлов ўтказилмасдан туриб¸ ҳокимиятни тенг тақсимлаш эҳтимолини мустасно қилдилар.
XS
SM
MD
LG