Линклар

logo-print

Каражич ўз маҳкамасига бойкот эълон қилди


Босниялик серблар етакчиси Радован Каражич Ҳаагада ўзи устидан бошланган маҳкама жараёнига бойкот эълон қилди.

Каражич жами 11та жиноят, жумладан, Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганлик ва 1995 йилда Сребреницада 8000 мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланмоқда.

Бу айбловларни инкор қилиб келаётган Каражич Ҳаагадаги маҳкамада ўзини ўзи ҳимоя қилишини билдирган.

Каражич ўз қарорини изоҳлар экан, тергов материаллари билан танишиб чиқамагани ва ўзини ҳимоя қилишга тайёр эмаслигини таъкидлади.

Прокурор эса Каражичнинг судда иштирок этишдан бош тортиши маҳкама ишига таъсир қилишини айтиб, унга адвокат тайинлаш чақириғи билан чиқди.

- Маҳкамани бошлашимиз учун ўзини ўзи ҳимоя қилаётган айбланувчи суд залида бўлиши шарт. Унинг судда иштирок этишдан бош тортиши эса маҳкама ишига тўсқинлик қилмоқда. Шунинг учун Суд қўмитаси бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида айбланувчига адвокат тайинлаши лозим, деди Ҳаага маҳкамаси прокурори.

Радован Каражич ўтган йилнинг июл ойида Сербияда ҳибсга олиниб, кейинчалик Ҳаага трибуналига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG