Линклар

Ингушетияда мухолифатчи дафн қилинди


Ингушетияда якшанба куни отиб кетилган мухолифат етакчиси Макшарип Аушев дафн қилинди.

Мухолифат етакчиси билан видолашув маросимида 3000 дан зиёд киши қатнашди. Аушев 26 октябр куни Нальчик шаҳри яқинида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўпгина ташкилотлар Аушевнинг ўлдирилишини кескин қораладилар.

Айни пайтда расмий Москва ингуш мухолифати етакчисининг отиб кетилишига ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG