Линклар

Германияда рус миллатчиси маҳкамага тортилди


Германияда мисрлик ҳомиладор аёлни суд залида чавақлаб ташлаган асли россиялик миллатчи устидан маҳкама жараёни бошланди.

1 июл куни Дрезден маҳкамасида рўй берган мазкур фожеа кўпгина мусулмон давлатларида ғазаб билан кутиб олинган эди.

Германияда истиқомат қилувчи россиялик миллатчи маҳкама жараёни давомида асли мисрлик 31 ёшли Марва ал-Ширбинийга пичоқ билан ҳамла қилган¸ оқибатда мисрлик аёл суд залида жон берган эди.

Айни пайтда Дрездендаги маҳкама жараёни хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда олиб борилмоқда.

Хабарларга кўра, хавфсизликни таъминлаш учун 200га яқин полиция ходими сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG