Линклар

Генерал Петреус Душанбеда сўзлашув ўтказди


АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги қўшиларини қўмондони Дэвид Петреус Тожикистон раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказиш учун Душанбега сафар қилди.

Петреус Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва бу мамлакат Мудофаа вазири билан учрашди.

Президент Раҳмон билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг АҚШ вакили деди:

- Юкларни ҳаво орқали ва Тожикистон орқали Қирғизистондан ташиш, франциялик ва испаниялик ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлаш – буларнинг ҳаммаси Шимолий таъминот йўли, деб аталувчи йўлнинг муҳим унсурларидир. Бу йўл Марказий Осиёдаги қатор давлатлар ҳудудидан ўтади ва юкларни Афғонистоннинг шимолий минтақаларига етказишга ёрдам беради.

АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги қўшиларини қўмондони Дэвид Петреус Тожикистонга сафари Вашингтон Афғонистонга қўшимча куч юбориш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG