Линклар

logo-print

Карзай Абдуллоҳни танқид қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай президент сайлови бўйича рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг сайлов комиссияси ва бир қатор вазирларни истеъфо беришга чақирганини қоралади.

Карзайга кўра, истеъфога чиқишга даъват қилинаётганлар "ҳеч қандай ғайриқонуний иш қилганлари йўқ".

Доктор Абдуллоҳ сайлов комиссияси раиси, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Азизуллоҳ Лодинни истеъфо беришга чақирар экан, у "ишончни оқламади", вазирлар эса, давлат аппарати ва бюджет маблағларини Карзайни қайта сайлаттириб олишга сарфладилар, деди.

Афғонистон президенти сайловининг иккинчи босқичи 7 ноябр куни бўлиб ўтади.

Сайловнинг 20 августда бўлиб ўтган биринчи босқичида жорий президент Ҳамид Карзай фойдасига қонунбузарликларга йўл қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG