Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати келишувга эришди


Ироқ раҳбарияти сайлов тўғрисидаги янги қонун юзасидан муросага келди.

2010 йил январига режалаштирилган парламент сайлови ана шу ҳужжатга биноан ўтказилади.

Ироқ парламенти раиси муовини Холид ал-Аттияга кўра, қонун лойиҳаси билан бош вазир Нури ал-Маликий, президент Жалол Талабоний ва мамлакат раҳбариятининг бошқа аъзолари танишиб чиққан ва розилигини берган.

Қонун лойиҳаси бугун партиялар ва парламент фракциялари етакчилари ҳукмига ҳавола қилинади.

Сайлов тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлардан бирига кўра, партиялар депутатликка номзодлар рўйхатини эълон қилиши лозим, илгари эса сайлов бюллетенларида партиялар номигина кўрсатилар эди.
XS
SM
MD
LG