Линклар

Покистон-Эрон муносабатлари кескинлашмоқда


Покистоннинг ғарбида, Эрон билан чегарага яқин ҳудудда Эрон инқилоб гвардиясининг 11 зобити қўлга олинди.

Покистон полициясининг хабар қилишича, эронлик зобитлар чегарани ғайриқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда.

Мазкур воқеадан бир неча кун муқаддам Эроннинг Пишин шаҳрида портлаш юз берган ва оқибатда 42 киши, шу жумладан Инқилоб гвардиясининг бир неча етакчиси ўлган эди.

Портлаш учун масъулиятни суннийларнинг радикал Жундуллоҳ гуруҳи ўз зиммасига олган.

Эрон расмийлари Покистон махсус хизматларини террор хуружларини уюштиганларга кўмак кўрсатганликда айблаганди.
XS
SM
MD
LG