Линклар

Кастронинг опаси АҚШ жосуси бўлган


Куба собиқ раҳбари Фидель Кастронинг синглиси¸ ҳозирги президент Раул Кастронинг опаси 1960-йилларнинг бошида уч йил АҚШ Марказий разведка бошқармасига ишлаганини тан олди.

Ёши 76га чиққан Хуанита Кастро ўз эсдаликлар китобида аввалига акаси 1959 йили амалга оширган инқилобий давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаганини, бироқ кўп ўтмай Кастронинг ғояларидан ҳафсаласи пир бўлганини ёзган.

Марказий разведка бошқармаси Хуанита Кастронинг китобида келтирилган маълумотлар юзасидан бирон изоҳ бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG