Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:00

Покистон эронлик чегарачиларни қўйиб юборди


Покистон чегарани ноқонуний кесиб ўтган Эроннинг 11 нафар хавфсизлик ходимини ҳибсдан озод қилди.

Покистон Чегара қўшинлари матбуот вакили Муртазо Баиг Озодликка улар чегарани ўзи билмаган ҳолда кесиб ўтганлари учун қўйиб юборилганини айтди.

- Биз ўтган кеча дастлабки тергов жараёнини тугатдик ва улар айбсиз деган хулосага келдик. Икки томонлама келишувга мувофиқ биз уларни Эронга жўнатдик, деди Покистон Чегара қўшинлари матбуот вакили.

Эрон давлат телевидениеси хавфсизлик ходимлари ёнилғи контрабандачиларини таъқиб қилиб янглиш Покистон ҳудудига ўтганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG