Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:47

Россияда икки аёл чўчқа гриппидан нобуд бўлди


Россия Бош эпидемиологи Геннадий Онишенко 27 октябр куни Чита шаҳрида 29 ва 50 ёшдаги икки аёлнинг чўчқа гриппидан ўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Россия расмийларига кўра, ҳозирда мамлакат бўйлаб 1 минг 300 нафар одам чўчқа гриппига чалингани қайд этилган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йил дунё бўйлаб чўчқа гриппи пандемияси бошланишидан огоҳлантириб келмоқда.

Ташкилот эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 2009 йил 11 октябрга қадар чўчқа гриппидан дунё бўйича 4 минг 735 одам нобуд бўлган, 399 минг 232 киши шу касалликка чалинган.
XS
SM
MD
LG