Линклар

Эрон БМТ таклифини қабул қилади


Эрон давлат телевидениеси Teҳрон БМТнинг ядровий ёнилғи борасидаги таклифини қабул қилиши, аммо бу таклифга “муҳим тузатишлар киритилиши”ни истаëтганини билдирди.

“Al-Alam” телеканали тарқатган хабарга кўра, Эрон халқаро ҳамжамият таклифига 48 соат ичида жавоб беради.

Эрон ва Ғарб давлатлари БМТ ҳомийлигида эришган келишув лойиҳасида Эроннинг кам тўйинтирилган уранини ядровий реактор ёнилғисига айлантириш учун уни Россия ва Францияга қайта ишлашга жўнатиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG