Линклар

Эрон ва Туркия раҳбарлари учрашди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Теҳронда президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашди.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, учрашувда Аҳмадийнажод “ноқонуний давлат - Исроилнинг атом қуролига эга экани аммо бошқа давлатларнинг тинч мақсадни кўзлаган ядровий дастурлардан мосуво қилингани”дан Эрдўғонга шикоят қилган.

Ўз навбатида Эрдўғон бошқа давлатларни ядровий қуролсизланишга чақираётган ҳар қандай давлат бу ишни аввало ўзидан бошлаши кераклигини айтган.

Туркия Бош вазирининг Эронга уч кунлик сафаридан мақсад икки томонлама алоқаларни кенгайтиришдан иборат экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Туркия-Эрон ўртасидаги йиллик савдо ҳажми 12 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда. Томонлар бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG