Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

"Мемориал"дан 10 миллион талаб қилинмоқда


Чеченистон президенти аризазига мувофиқ "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Олег Орловга қарши жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг адвокати Андрей Красненковга асосланиб Интерфакс ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Қодиров Орловни “Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги ходими Наталья Эстемирова ўлдирилиши учун Чеченистон президенти масъул экани ҳақида бўҳтон тарқатганликда айблаб¸ судга мурожаат қилган.

6 октябр куни Москва шаҳрининг Тверской суди Қодировнинг шикоятини кўриб чиқиб Орлов ва “Мемориал” ташкилотидан Чеченистон президентига 70 минг рубл ундириб берган.

Бироқ суд қароридан норози бўлган “Мемориал” ташкилоти ҳамда 10 миллион рубл товон пули талаб қилаётган Рамзан Қодиров Тверской суди қарори юзасидан юқори инстанцияга шикоят аризаси ёзган.
XS
SM
MD
LG