Линклар

25 ёшли беларус ўлимга ҳукм этилди


Беларус суди инкассация машинасини талаш вақтида икки инкассаторни ўлдирганликда айбдор, деб топилган 25 яшар Андрей Жукка ўлим жазоси тайинлади.

Беларус Европадаги ҳануз ўлим жазоси қўлланиладиган ягона давлатдир.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳисоб-китобларига қараганда, 1991 йилдан буён бу мамлакатда 400дан зиёд кишига ўлим жазоси тайинланган.

Ҳукм маҳкумнинг гарданига ўқ узиш билан ижро этилади.

Беларус президенти Александр Лукашенко халқаро ташкилотларнинг ўлим жазосини бекор қилишга оид чақириқларини эътиборсиз қолдириб келмоқда.

Кеча ўлимга маҳкум этилган Андрей Жукнинг авф этишини сўраб президентга мурожаат қилиши учун 10 кунлик вақти бор.

15 йилдан буён давлат тепасида турган Лукашенко ўлимга маҳкум этилган фақат бир кишини авф этган.
XS
SM
MD
LG