Линклар

Бағдодлик 60 бола тақдири номаълумлигича қолмоқда


Бағдод шаҳри ҳокимининг баёнотига қараганда, уч кун муқаддам амалга оширилган террористик ҳуружлардан бузилган уйлар вайроналари остида 60га яқин ёш бола қолган бўлиши мумкин.

Айтилишича, Адлия вазирлиги биноси олдидаги болалар боғчаси тарбияланувчилари тақдири тўғрисида шу кунгача ҳам бирон маълумот йўқ.

Якшанба куни портловчи модда юкланган икки машина вазирлик биноси олдида портлатиб юборилган, оқибатда камида 155 киши ўлган, 500дан зиёд киши тан жароҳати олган эди.

Ироқ мудофаа вазирлиги Бағдод шаҳар ҳокимиятининг вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG