Линклар

Украин миллатчиси президент бўлмоқчи


Украина миллатчиларининг "Свобода" бирлашмаси раиси Олен Тягнибок 17 январга белгиланган Украина президенти сайловида президентликка номзод сифатида қатнашиш учун аризасини топширди.

Сешанба куни Марказий сайлов комиссиясига жорий президент Виктор Юшченко ҳам ариза топширган эди.

Юшченкони "Наша Украина" партияси қўллаб-қувватлайди, бироқ партия қарорига кўра, амалдаги президент сайловга мустақил номзод сифатида кирмоқда.

Президентлик учун курашиш нияти борлигини бош вазир Юлия Тимошенко ҳамда мухолифатдаги “Регионлар” партияси етакчиси Виктор Януковичлар ҳам билдирган.

Шу кунгача Украина Марказий сайлов комиссияси 7 кишини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказди.
XS
SM
MD
LG