Линклар

logo-print

Билл Гейтс Конгрессни меҳр-мурувватга ундади


Инсонпарварлик фаолияти билан танилган америкалик миллиардер Билл Гейтс Конгрессни ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган ОИТС, безгак ва бошқа касалликларга қарши кўпроқ маблағ ажратишга чақирди.

Конгресс комиссияси олдида қилган чиқиши чоғида Гейтс АҚШ кўрсатадиган ёрдам тилга олинган касалликларга чалинганлар, айниқса болалар ҳаётини сақлаб қолишда асосий омил бўлажагини таъкидлаб ўтди.

Майкрософт корпорацияси асосчиларидан бири Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш ишига миллиардлаб доллар сарфлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG