Линклар

Кобулда БМТ ходимлари ўлдирилди


Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги халқаро меҳмонхонага жанггарилар уюштирган ҳужум оқибатида 12 одам¸ жумладан БМТнинг олти нафар хорижлик ходими нобуд бўлди.

- Уч нафар қуролланган жанггари, жумладан камида бир худкуш БМТ ташкилоти ходимлари фойдаланишига рухсат берилган хусусий меҳмонхонага ҳужум қилди.

Қуролли жанггарилар меҳмонхонага бостириб кирганидан кейин отишма бошланиб кетди, деди Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистондаги БМТ матбуот вакили Олим Сиддиқ.

БМТ расмийларига кўра, 28 октябр куни эрта тонгда амалга оширилган ҳужум пайтида ташкилотнинг яна 9 нафар ходими яраланган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар бу 7 ноябрда ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи босқичини барбод қилиш йўлидаги “дастлабки қадам” эканини айтди.

Кейинроқ Кобулдаги хорижликлар жойлашган бошқа хусусий меҳмонхонага иккита ракета тушиб портлаши оқибатида меҳмонлар ертўлага яширинишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG