Линклар

logo-print

Покистонда йирик террор ҳужуми юз берди


Покистоннинг Пешавор шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 90дан ортиқ одам ўлди, 200дан ортиғи яраланди.

Одамлар билан гавжум бозорда уюштирилган бу портлаш жорий йил Покистонда амалга оширилган энг мудҳиш ҳужум экани айтилмоқда.

Портлаш содир этилишидан бир неча соат олдин Покистонга уч кунлик сафар бошлаган АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон бу ҳужумни “ёвуз ва шафқатсиз” дея атади.

- Биз Покистон ҳарбийларининг жанггариларга қарши олиб бораётган мардона курашини олқишлаймиз. Биз тинчлик ва хавсизлик қарор топтириш йўлида курашаётган Покистон халқи билан елкама-елка турамиз. Ўз мақсадига эришиш учун Покистон халқига қандай ёрдам керак бўлса, шу ёрдамни берамиз, деди Исломободга келган АҚШ Давлат котиби.

Покистон ҳарбийлари Афғонистонга чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида толибларга алоқадор жанггари гуруҳларга қарши ҳужумларни давом эттирар экан жанггарилар мамлакат бўйлаб зўравонлик кўлами кенгайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG