Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

АҚШ Хитой билан ҳарбий ҳамкорлик истамоқда


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Хитой ҳарбийларини узоқ муддатли мулоқотга даъват қилди.

27 октябр куни Гейтс Пентагонда Хитой халқ озодлик армиясининг марказий ҳарбий комиссияси раиси ўринбосари Ксу Каихоуни қабул қилди.

Ксу Хитой армиясининг 2006 йилдан бери АҚШга ташриф буюрган энг юқори лавозимли вакили бўлди.

Таҳлилчилар бўлиб ўтган учрашувни икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги алоқалар яхшиланаётгани белгиси сифатида баҳоламоқда.

АҚШнинг Тайванга олти ярим миллиард долларлик қурол-аслаҳа етказиб беришига норозилик тариқасида ўтган йил Хитой АҚШ ҳарбийлари билан бораётган мулоқотни тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG