Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Покистонга борди


Уч кунлик мазкур ташрифдан мақсад икки давлат муносабатларида янги саҳифа очиш ҳамда инвестиция масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

АҚШ Давлат котиби Покистон ҳарбийлари Жанубий Вазиристон вилоятида жанггариларга қарши муваффақиятли амалиёт олиб бораётганини олқишлади.

Клинтон ташрифдан мақсад Покистон ҳукуматининг нафақат ҳарбий балки бошқа масалалар, жумладан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида олиб бораëтган уринишларининг Вашингтон таянчини қозонаëтганига оид президент Барак Обама муждасини Исломобод раҳбарларига етказиш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG