Линклар

Ангела Меркел канцлерликка қайта сайланди


Германия парламенти аъзолари Ангела Меркелни иккинчи муддатга расман канцлер этиб сайлади.

Меркел Христиан демократик партия, унинг Бавариядаги филиали ҳисобланган Христиан социал иттифоқи ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қиладиган Эркин демократлар тузган марказ-ўнгчи коалициядан канцлерликка қайта кўрсатилди.

Ангела Меркел янги коалициянинг асосий мақсади Европадаги энг йирик иқтисод саналмиш Германияни иқтисодий бўҳрондан янада кучли давлат сифатида олиб чиқишдан иборат эканини айтди.
XS
SM
MD
LG