Линклар

logo-print

Эрон БМТ таклифига жавоб ҳозирлаëтир


Ярим расмий “Mehr” ахборот агентлиги ядровий ёнилғи ҳақидаги БМТ таклифига Эрон пайшанба куни жавоб беришини маълум қилди.

Хабарда БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон вакили Али Ашғар Султонийнинг Теҳрон расмий позицияси билдирилган мактубни Вена шаҳрида БМТ ташкилоти раҳбари Муҳаммад эл Барадейга топшириши билдирилган.

Сешанба куни Эрон давлат телевидениеси Teҳрон БМТнинг ядровий ёнилғи борасидаги таклифини қабул қилишини¸ аммо унга “муҳим тузатишлар киритиш”ни истаëтганини билдирган эди.

Эрон ва Ғарб давлатлари БМТ ҳомийлигида эришган келишув лойиҳасида Эроннинг кам тўйинтирилган уранини ядровий реактор ёнилғисига айлантириш учун уни Россия ва Францияда қайта ишлаш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG