Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:07

Кобулда БМТ ходимлари ўлдирилди


Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги меҳмонхонага жанггарилар уюштирган қуролли ҳужум оқибатида 12 киши¸ жумладан БМТнинг олти нафар хорижлик ходими нобуд бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган “Толибон” ҳаракати унинг 7 ноябрда ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи босқичини барбод қилиш йўлидаги “дастлабки қадам” эканини айтди.

БМТ расмийлари ҳужум пайтида ташкилотнинг яна тўққиз ходими яраланганини билдирди. АҚШ элчихонаси эса нобуд бўлган БМТ ходимларидан бири америкалик эканини маълум қилди.

Афғонистон полицияси тўқнашувда уч жанггари, икки нафар Афғонистон хавфсизлик ходими ва бир фуқаро ўлгани ҳақда хабар тарқатди.

Афғонистондаги БМТ Миссияси бошлиғи Кай Эйде ҳужумни қоралаб¸ зўравонликлар БМТнинг Афғонистондаги фаолиятига тўсқинлик қила олмаслигини айтди.

- Афғонистондаги БМТ учун бу, шубҳасиз, жуда қайғули кун. Мен, толибларнинг Кобулдаги БМТ меҳмонхонасига қарши бугун эрталаб уюштирган ҳужумини кескин қоралайман, деди БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Кай Эйде.
XS
SM
MD
LG